"Монако" Головинга расмий таклиф юборди

Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Александр Головин фаолиятини “Монако” сафида давом эттириши мумкин.

Р-Спорт нашри тарқатган хабарга кўра монаколиклар Россия терма жамоаси аъзосига расмий таклиф юборишган. Таъкидлаш керакки, Головинга шунингдек Лондоннинг “Челси” клуби ҳам таклиф бор. Сўнгги маълумотларга қараганда янги ҳафтада Головиннинг трансфери борасида якуний қарор эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Головинга дастлаб «Арсенал», «Ювентус» ва «Барселона» каби клублардан ҳам қизиқиш билдиришаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!