"Монако" клуби ўзининг ҳимоя чизиғини "Лилль" футболчиси Фоде Балло-Туре билан кучайтирди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 22 ёшли футболчи монаколиклар билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади. Ушбу трансфер “Монако”га 14 млн еврога тушди.

Маълумот учун, Балло-Туре жорий мавсум Франция чемпионатида жами 18та ўйинда майдонга тушиб, жамоасининг 2та голига ассистентлик қилишга эришган.