Мората ёзда "Барселона"га ўтиши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Альваро Мората мавсум якунлангач “Барселона”га кўчиб ўтиши мумкин.

RAC1 нашри тарқатган хабарга кўра каталонияликларга 26 ёшли испаниялик футболчининг хизматлари таклиф қилинмоқда. Бироқ, унутмаслик лозимки Мората “Реал” тарбияланувчиси ҳисобланади. У бир неча йил давомида мадридликлар шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Маълумотларга қараганда Лондонда Моратанинг трансфери бўйича дастлабки музокаралар бошланган.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” Моратани 2017 йил “Реал”дан 65 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!