Моуриньо фаолиятидаги энг зўр клуб қайсилигини айтди
Ads

Португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо фаолиятидаги энг яхши клуб дея Миланнинг "Интер" клубини эътироф этди.

“Менинг фаолиятимдаги энг яхши клуб бу “Интер” бўлган. Биз у ерда бирга барча совринларни қўлга киритганмиз. Биз дунёнинг энг кучли жамоаларини мағлубиятга учратган ҳолда барча мусобақаларда ғолиб чиқдик. Шунинг учун ҳам “Интер”ни фаолиятимдаги энг зўр клуб деб ҳисоблайман”, - дейди 55 ёшли мутахассис.

Маълумот учун, Моуриньо “нерадзуррилар”ни 2008-2010 йилларда бошқарган. “Интер” унинг бошқарувида икки марта мамлакат чемпионлиги ва бир мартадан мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритган. Миланликлар шунингдек Моуриньо билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишган.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98