Моуриньонинг истеъфоси МЮга қанчага тушади?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти агар жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньони истеъфога чиқарса, қанча товон пули тўлаши маълум бўлди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра мободо манкуанликлар португалиялик мутахассисни ишдан бўшатишса, у ҳолда томонлар ўртасида имзоланган келишувни муддатидан аввал бекор қилганликлари учун унга 26 миллион евро миқдорида товон пули тўлашлари лозим.

Эслатиб ўтамиз, АПЛда омади юришмаётган МЮ кеча Англия лига кубоги доирасида ўз майдонида қуйи дивизион вакили ҳисобланган “Дерби”га имкониятни бой бериб мусобақадан чиқиб кетган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!