Mundo Deportivo: "Челси" тез орада Облакни 100 миллион еврога сотиб олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра Лондоннинг “Челси” клуби яқин соатлар ичида 25 ёшли словениялик посбонни унинг шартномасида кўрсатилган 100 миллион евро товон пули эвазига сотиб олади.

Маълумотларга қараганда Облакни сотиб олишни шахсан “аристократлар” хўжайини Роман Абрамович талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Челси”нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа яқин соатлар ичида “Реал”га кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!