Наингголан фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин

  • 9 январь, 2019, 16:24
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра парижликлар аллақачон 30 ёшли бельгиялик футболчининг вакиллари билан бу борада алоқага чиқишган. Ўз навбатида Наингголаннинг “нерадзуррилар” раҳбарияти билан келиша олмай қолгани инобатга олинса, ушбу трансфернинг амалга ошиши ҳақиқатга яқин бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Интер” раҳбарияти бир неча бор машғулотларга кечикиб келгани учун Наингголан маълум муддатга жамоадан четлатган эди.

Маълумот учун, Наингголан жорий мавсум миланликлар сафида жами 16та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!