Налдо Франция чемпионатининг сўнгги 30 йилдаги антирекордини ўрнатди
Монако клуби ҳимоячиси Налдо кеча Франция чемпионатининг "Дижон"га (0:2) қарши баҳсининг 60-дақиқасида ҳакам томонидан қизил қарточка кўрсатилиб майдондан четлатилди.
Қизиғи, 36 ёшли бразилиялик футболчи монаколиклар сафига яқиндагина “Вольфсбург”дан келиб қўшилган ва ушбу баҳс унинг учун жамоадаги 3-ўйин бўлган эди. Аммо, Налдо учинчи ўйинида 2-марта майдондан четлатилди. Эътиборлиси, Франция чемпионатида сўнгги 30 йилда бирорта футболчи бу қадар 2та тез қизил карточка олмаган эди.
Фикрлар