“Насаф” бош менежери янги мавсум режалари билан ўртоқлашди

“Насаф” бош менежери Сергей Кучеренко клуб матбуот хизматига янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида гапирди.

- 2019 йилги мавсум учун ҳар жабҳада муносиб тайёргарлик тайёргарлик кўришга интилаяпмиз. Хабарингиз бор, ўн нафар футболчиларимз ОТЖга таклиф қилинганидан сўнг Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги бош жамоамиз йиғинни дастлаб Қаршида, ҳозир эса пойтахтда олиб бормоқда. Биз эса ташкилий масалар бўйича шуғулланмоқдамиз. Хусусан асосий таркиб ўқув-машғулотлар йиғини базасида реконструция ишлари тугалланди. Ёшларимизнинг Батош қўрғончасидаги базасида нафақат ўринбосарлар жамоаси, балки меҳмон жамоа учун ҳам янги қулайликлар яратилмоқда.

- Ўринбосарларимиз жамоасининг тайёргарлиги ҳақида ҳам фикрларингизни билмоқчи эдик...

- Ўринбосарларимиз 26 январдан ўз қароргоҳларида йиғилиб икки маҳалдан машғулот олиб боришмоқда. Ўтган мавсум U-18 жамоасининг асосий ўзаги ўринбосарларимиз таркибига келиб қўшилишди. Хусусан ўринбосарлар мураббийлари штабида ҳам ўзгариш рўй берди. Шу кунгача “Насаф” футбол мактабида фаолият юритган Элдор Мойлиев эндиликда Зафар Ҳолмуродов билан биргаликда ёшларимизни тарбиялашади. Ўринбосарларимиз ҳозир Қаршида “Вилоят ҳокими кубоги-2019”да қатнашишмоқда. Бу мусобақа ўринбосарларимиз учун мавсум тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

- “Марказий” стадионда ҳам таъмирлаш ишлари якунига етай деб қолди...

- Стадионимиз Республикадаги энг кўзга кўринган ўйингоҳлардан бири ҳисобланади. Бундай стадионни бунёд этиш осон эмас, уни ажойб ҳолда сақлаш унданда қийин иш. 2019 йилги мавсумга тайёргарлик ишлари нафақат жамоаларимизда, балки муҳташам стадионимизда ҳам давом этмоқда. Майдон ҳолатини сақлаш учун керакли минерал ўғитлар билан ишлов бериб ёпиб қўйганмиз. Бу йилги мавсум учун мухлисларга янгидан-янги қулайликларни яратишни режалаштирганмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!