Ўзингизга маълум, мамлакатимиз олимпия терма жамоаси 2020 йили бўладиган Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун, 2019 йил март ойида Осиё саралаш босқичида иштирок этади.

Мамлакатимиз олимпия терма жамоаси 16-28 декабр кунлари Тошкентда навбатдаги ўқув-йиғин машғулотлари ўтказади.

Ушбу йиғинга “Насаф”нинг тўққиз нафар футболчиси таклиф этилди. Умиджон Эргашев, Машҳуржон Муҳаммаджонов, Шерзод Насруллаев, Дилшод Саитов, Шароф Муҳитдинов, Ислом Рашидхонов, Ислом Кенжабоев, Бобир Абдухолиқовлар 16 декабр кунидан машғулотлардаги иштирокини бошлашса, “аждарлар“нинг яна бир футболчиси Илҳом Алижонов 22 декабрдан ОТЖ йиғинига қўшилади

Шунингдек, жамоа дарвозабони Санжар Қувватов ҳамда ярим ҳимоячи Одилжон Ҳамробековлар, Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамиз таркибига жалб қилинганидан, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98