“Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Ислом Исоқжонов “Металлург”га ўтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган “Навбаҳор” бугун навбатдаги назорат ўйинида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби билан баҳс олиб боради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Аввал хабар берганимиздек, учрашув Қибрайдаги ўйингоҳда соат 15:00да бўлиб ўтади. Кеча жамоа таркибига дарвозабон Асилбек Омоновни келиб қўшилганлиги ҳақида хабар бергандик. Жамоадаги дарвозабонлар сони кўпчиликни ташкил этганлиги сабабли мураббийлар Акмал Турсунбоевга жавоб беришга қарор қилишди.

Бундан ташқари ўтган мавсум иккинчи ярмида “Навбаҳор”га ўтган ярим ҳимоячи Ислом Исоқжонов ҳам кейинги фаолиятини бошқа клубда давом эттиришни лозим топди. Исоқжонов Бекободнинг “Металлург” клубидан тушган таклифни қабул қилиб жамоанинг вақтинчалик қароргоҳини тарк этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!