Назорат ўйини. Фарғона дербисида кучлар тенг келди

Қиргулидаги "Нефтчи" СК стадионида кечган шиддатли беллашувда томонлар муроса кўчасини танлашди. 1:1. 

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Голлар иккинчи 45 дақиқаликда киритилди. Дастлаб Бобурбек Йўлдошев жарима зарбасидан ҳисобни очган бўлса, "Истиқлол" вакиллари бир марта ушбу тўпга жавоб қайтаришди.

Баҳром Ҳайдаров ўйинда қуйидаги таркибдан фойдаланди:

Асосий таркиб: Абдумавлон Абдужалилов, Бобурбек Йўлдошев, Миржамол Неъматов, Авазбек Маматхўжаев, Дилёрбек Ирматов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Исломбек Каримов, Шодиёр Хожиматов, Достон Абдураҳмонов, Хуршидбек Асқаралиев Муроджон Бобожонов

Захирадан майдонга тушганлар: Достон Тошматов, Абдужамол Исроилов, Дониёр Одилов, Исломбек Тошпўлатов, Абдужалил Маназаров, Жалил Кимсанов, Эламон Каримов, Достон Рашидов, Шухратилло Раҳмонов, Илҳом Ваҳобов, Жамшид Қобулов

Эндиликда "Мустақиллик" байрами муносабати билан "Нефтчи" футболчилари сентябрнинг илк кунларидан қисқа таътилга чиқишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!