"Нефтчи" Қирғизистондаги мусобақада иштирок этиб қайтди

  • 11 октябрь, 2018, 22:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Аввал хабар берганимиздек 9-11 октябрь кунлари Қирғизистон Республикасининг Баткен шаҳрида қўшни давлатлар ўртасидаги алоқаларни спорт орқали янада мустаҳкамлаш мақсадида илк марта “Фарғона водийси кубоги” бўлиб ўтди. Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси турнирдаги иштирокини якунлаб, бироз аввал юртимизга қайтиб келди.

Tecno

Дастлабки ўйинда мезбонларнинг "Баткен" жамоасини 1:7 ҳисобида енган “Нефтчи”, мусобақанинг охирги ўйинида «Хўжанд» (Тожикистон) билан беллашган фарғоналиклар 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Голларга Хуршид Асқаралиев, Жамшид Қобулов ҳамда Анвар Бердиевлар муаллифлик қилишди. Ўйинда «Нефтчи» мураббийлари кўпроқ ёшларга эътибор қаратган ҳолда аралаш таркибни синовдан ўтказдилар.

Энди "Нефтчи" бир кунлик танаффусдан сўнг Қиргулида «Қизилқум»га қарши бахсга тайёргарлик давом эттиради

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!