"Нефтчи" эртага Қаршига йўл олади

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини олдинда 2 та сафар баҳси кутмоқда. Фарғоналиклар 16 апрель куни Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал босқичида Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси меҳмони бўлишади. Баҳром Ҳайдаров шогирдлари 20 апрель куни эса Суперлига навбатдаги тури доирасида Навоийда "Қизилқум"га қарши майдонга тушишади.

Водий клуби эртага мазкур ўйинларни ўтказиш учун сафар бошлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоа вакиллари тонгда Қарши шаҳрига отланишади. 16 апрель куни "Шўртан"га қарши ўйиндан сўнг жамоа аъзолари Қарши шаҳридаёқ "Қизилқум"га қарши ўйинга тайёргарликни бошлашади. Қаршидаги 2 кунлик машғулотлардан сўнг жамоа Навоийга йўлга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!