Нега Зидан кетди?

 

«Зидан нега кетмоқда? Жавоби жуда оддий. Биринчидан, у кетишни ҳоҳлади. Иккинчидан, Флорентино Перес уни Мадриддан кетишига тайёргарлик кўрарди. Перес доим ўз ҳукмини ўтказишга ҳаракат қилиб келган. У ўзини Фигуни сотиб олган вақтидагандан ҳам баттарроқ тутди.

Лучано Моджи Переснинг қўпол муомаласи ҳақида Зидан келишидан 11 ой олдин гапириб берган. УЕФА Суперкубоги алоҳида обрўсига эга бўлмаган, 2000-йилда ҳатто анаънавий кечки овқат ўйиндан ҳам катта аҳамиятга эга эди. Ўшанда Флорентино Перес биринчи бор Зизу билан учрашганди.

Фло ўшанда “Реал” президентига айланган ва испан лигасига Фигуни олиб келиб катта шов-шув кўтарганди. Португалиялик футболчи Перес сайловларда ваъда берган икки супер трансфернин бири эди. Иккинчиси эса Зизу эди. Монакодаги кечки овқатга Перес футболчи билан шахсан гаплашиб олиш учун ўзи борганди. Аммо стол атрофида у ва француздан ташқари қирқ киши бор эди.

Тайёргарликсиз уюштиришга тўғри келди. Перес салфеткани қўлига олди ва французчада равон тарзда сўради:

  • “Реал” учун ўйнашни истайсанми?

“Зидан учун” – паст овозда деди Перес ёнидаги одамга. Қўлма-қўл тарзда салфетка Зиданга етиб келди. Француз инглизчада жавоб қайтарди. “Ҳа (Yes)” – деган жавобни ўқиди “Реал” президенти бир дақиқа ўтар-ўтмас.

Аммо муаммо Зиданда эмасди. Перес кечки овқат бўлишидан бир ой олдин “Юве”ни синаб кўрганди. Клуб унинг акаси Энрикога қатъий рад жавобини берди. Энди эса Зиданнинг розилиги билан “туз”нинг ўйинга кириш вақти келди. Ишга Ален Мильяччо қўшилди.

Туринда Зиданга номутаносиб муносабатжа бўлишди. Джанни Аньеллининг суюклиси – келишган, омадли Алекс Дель Пьеро эди. 1996-йилда афсонавий президент ҳатто Зизу “Юве” даражасида ўйнай олишига шубҳа билан қараганди. Зиданнинг олиб келгач, қуйидагиларни айтганди: “Биз Зиданни Жазоир ва Марсельда кўпроқ “Фиат” сотиш учун олдик.”

Агарда Аньелли ишга киришмаганида музокараларга қарийб бир йил кетиши аниқ эди. Аммо Зиданнинг тарафдори бор эди. Лучано Моджи французни фаолиятидаги энг яхши трансфер – футбол тарихидаги энг яхши ўнликдан бири деб ҳисоблайди. Бош директор француз плеймейкерини мақтарди. Джанни Аньелли эски ҳамкорига ишонарди.

Шу сабабли фақатгина Моджи билан келишиш керак эди. Мана шу муаммо эди.

Моджига “Реал”нинг мақсадлари ёқмади. Зиданни сотиш “Юве”нинг режаларида йўқ эди. Айёр Мильяччо эса бошқа томондан ёндашди. Футбол агенти Зиданнинг хотини Верионика билан кўп гаплашди. Унга Мадриддаги қулай ҳаёт ҳақида, марказдан узоқ бўлмаган сокин туман ва болалари учун француз лицейи ҳақида гапириб берди. Европанинг қуёшли пойтахти Алпь тоғларидан устун келди.

Ален Мадрид ва Турин орасида яшади. Испанияда Перес билан музокаралар концепциясини ишлаб чиқди, Италияда эса “Юве” раҳбариятига ўзи ҳақида эслатиб турди. Туринликларнинг унга бўлган муносабати совуққонликдан очиқ-ойдин салбийга ўзгарди. Агентни унинг мижози ўша ерда бўлса ҳам, доим базага киритмасди.

2001-йил баҳрида Зидан яширинча Лионга учиб келди. Ўша ерда Мильяччо, Перес ва Вальдано йиғилган эди. Безор қилувчи папараццилардан қўрқиб, тўртовлон Сент-Экзюпери аеропортида қолишди. Улар тарихий хужжатларга тўла кичкина хонада йиғилишди. Зизу пул ҳақида гапирмади. Уини фақатгина “Реал” қизиқтирарди.

“Ювентус” ҳеч қачон бошқа клубга ўтмоқчи бўлганларни тутиб турмайди. “Юве”ча услуб: “Кекса синьора”га фақатгина керак бўлганлар керак. Зиданнинг истаги ҳал қилувчи бўлди. Қўшимчасига Мильяччо Моджининг адвокати – Пако Д’Онофрио билан боғланди. Нуфузли адвокат Лучанога таъсир ўтқазди. “Юве” бош директори музокараларга рози бўлди. Энди иш фақатгина пулда қолганди. Муаммо пул бўлган жой Перес учун муаммо эмас.

“Клублар футболчиларни майдонда қиладиган ишига қараб сотиб олишади. Йирик маркетинг режалари ҳатто америка футболидаги акционерларни ҳам кўнглини қолдирди. Агарда жаноб Перес маркетинг орқали фойда кўра олса, бу катта силжиш бўлади. У футболни молиялаш тарихини қайта ёзган бўлади” – деганди 2001-йилда Лондон Университети профессори Шон Хэмил.

Жаноб Перес эса ҳақиқатдан йўлини топди. Президент футболда янги даврни бошлаб берди. Маркетингни клуб эгаларидан ҳам муҳимроққа айлантирди. Сирли инвестор Зизуни Мадридга олиб кетиш учун 1,5 миллион евро тўлади. Аммо бу арзимас нарса.

“Реал” маркетинг хизмати олдиндан янги бренд-футболчи бўйича кенг реклама кампанияси ўйлаб қўйган эди. Бешта қитъадаги 100 та магазиндаЗидан номи билан боғлиқ 250 янги лицензион маҳсулотлари пайдо бўлди. Фақатгина 500 минглик 5-рақамли футболкаларнинг ўзи клубга 18-20 миллион евро келтириши керак эди. Тимсол ҳуқуқининг рақамлари икки бараваргача оширилди.

Шунинг учун Луганодаги ҳал қилувчи учрашувга Перес ҳотиржам йўл олди. Агарда муаммо пулда бўлса, демак муаммо йўқ. “Юве” 120 миллион сўради, “Реал” 60 деб туриб олди. “Юве” Макалелени сўради, “Реал” эса Консейсаони таклиф қилди. Натижада иккала томон 73.5 миллион еврога келишди. Ҳозирги кунда бу 315 миллионга тўғрик келаркан. (Interwetten нинг қайта ҳисоби бўйича)

4-июлда Турин яқинида Перес ва Моджи сўнгги деталларни ҳал қилишди. Эртасига эрталаб бутун Европа бу ҳақида билиб олди.

Турин Зиданни Аньеллининг сўзлари билан кузатди. “Биз уни соғинамиз. Аммо Зидан фойдадан кўра ёрқинроқ эди.” Моджи хайрлашув маросимида Пересга:

  • Биз Зизуни 60 миллионга сотишгаям рози эдик.
  • Мен эса уни 100 га олишга ҳам рози эдим – деди Перес.

Зидан Таитидаги таътилини тўхтатди ва 8-июль куни шахсий самолётида Мадридга етиб келди. Эртаси куни дунёга янги галактико намойиш қилинди.

“Юве” 2001-йил кузини барбод қилди, Rai Sport эса: “Футболчилар тўпни қабул қилишади ва ўйлашади: Уни нима қилиш керак, Зидан қани?” дея ёзди. Ўша мавсумда “Реал” Чемпионлар Лигаси, Суперкубок ва Қитъалараро кубокни ўзиники қилиб олди.ъ

Саккиз йил ўтиб, Перес “Зидан 73 миллион турарди ва у фаолиятимдаги энг арзон трансферга айланди” деди.

Яна саккиз йил ўтиб, Зизу-мураббий “Реал”ни Чемпионлар Лигасида қаторасига иккинчи марта чемпионга айлантирди. Финалда унинг жамоаси “Ювентус”ни доғда қолдирди.

Эркинжон Ғайбуллаев тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
15/08/2018 10:49
Ажойиб уйинчи ва ажойиб мураббий. МЮга утса, зур буларди
阿拉丁 알라딘
14/08/2018 07:30
Маколага гап юк зур чикипти!!!