Немис клуби ПСЖ дарвозабонини сотиб олмоқчи

Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби мавсумни ижара асосида ўтказаётган ПСЖ дарвозабони Кевин Траппни тўлиқ сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 28 ёшли футболчининг жорий мавсумда кўрсатаётган ўйинлари франкфуртликларга маъқул келмоқда ва шу боис улар Траппни таркибда сақлаб қолишмоқчи.

Маълумот учун, Трапп жорий мавсум "Айнтрахт" сафида жами 9та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 14та гол ўтказиб юборди. Унинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!