Неймар ҳақиқий кумири кимлигини айтди
Бразилия терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Неймар “Барселона” футболчиси Лионель Мессини ҳақиқий кумир дея баҳолади.
– Ўз вақтида мен Месси ва Криштиану Роналду билан бирга ва қарши ўйнадим. Мен футболдаги кумирим Лионель билан бир жамоада тўп сурдим. У энг яхши футболчилардан бири. Ундан мен ҳар куни машғулотларда ўргандим, уни кузатдим. Бу мени кучли қилди.
– Роналду ҳам яхши футболчи. Унга қарши ўйнаш жуда қизиқ. Ҳайратланарли ва жуда қийин. Ундан айёрлик ва ақллиликни ўрганса бўлади.
– У ва Месси – мен фаолиятимда учратган энг яхши футболчилар. Улардан кўп соврин ютишни, кўплаб голлар уришни истайман, – дейди Неймар.

Фикрлар