Неймар кетидан Кавани ҳам сафдан чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Биринчи бўлим сўнггида уругвайлик футболчи майдонни тарк этди ва иккинчи бўлимда қайтмади. Унинг ўрнига Килиан Мбаппе майдонга тушди.

Canal+ тарқатган хабарга кўра, Кавани сон қисмини жароҳатлаб олган. Жароҳатнинг қай даражада жиддийлиги кейинроқ маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда парижликлар лазаретида Неймар ҳам бор ва ҳозирда даволаниш билан банд.

Маълумот учун, ПСЖ 12 февраль куни "Манчестер Юнайтед" билан куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!