Неймарнинг отаси ўғлининг
Ads

ПСЖ клуби хужумчиси Неймарнинг отаси ўғлининг Испанияга қайтиш нияти борлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.

- Неймарнинг номидан фақатгина 2 киши сўзлай олади, мен ва унинг ўзи. Бирор марта ҳам биз бундай хабарлар тарқатмаганмиз.

Тан олиш лозим, "Барселона" ажойиб жамоа, биз ҳам ўғлимизнинг у ердаги фаолияти ҳамда ютуқларидан хурсанд бўлганмиз. Бироқ бундай маълумотлар ёлғон! Ҳеч ким, ҳеч қачон "Барса" билан боғланмаган, - дея Неймарнинг отасининг  сўзларидан иқтибос келтиради Paris United нашри.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жароҳати туфайли 10 ҳафтага сафдан чиқди.

Минбар

Барча блоглар