Нигина Абдураимова Грузиядаги турнирда ғолиб бўлди

Грузиянинг Батуми шаҳрида ўтган аёллар ўртасидаги турнир ўз ниҳоясига етди. Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг финалига ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ва россиялик Анна Калинцкаялар етиб келишди.

Ушбу ўйин 2 соат 32 дақиқа давом этди ва якунда Нигина 3:6, 6:4, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Шу тариқа, 23 ёшли теннисчимиз фаолиятидаги 16, яккалик баҳсларидаги эса 6-совринини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!