"Ницца" легионер хизматидан воз кечди
Франция чемпионатида юқори ўринлар учун курашаётган "Ницца" бельгиялик ярим ҳимоячи Жюльен Веркутерен билан амалдаги шартномани бекор қилди.
2014 йилдан буён "Ницца" аъзоси бўлган 24 ёшли футболчи мураббийлар ишончини оқлай олмади. Шу вақтга қадар Жюльен "Ницца" либасида атиги 10 та учрашувда майдонга тушди.
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ўз юртида "Вестерло" таркибида ижарада ўтказган Веркутерен "Ницца" қайтган бўлса-да, жамоага қўшилиб кетолмади. Томонлар ўзаро келишувга кўра, амалдаги шартномани бекор қилди.
Фикрлар