Нўъмон Ҳасанов: Мен хато қилмадим

Авваламбор, мухлисларимизга раҳмат, бизни тинимсиз қуллаб-қувватлаб туришгани учун. Улардан узр сураймиз, бундай ҳисобда мағлубиятга учрамаслигимиз керак эди. Ҳимоячиларимиз кўп хатога йўл қўйишди. Айниқса биринчи дақиқада жуда қўпол хато бўлди. “Пахтакор”дек жамоага қарши ўйнаганда бундай хатолар қилиш мумкин эмас эди. Бизда ҳам тўп киритиш учун бир қатор вазиятлар бўлди. Лекин улардан фойдалана олмадик.

Таркиб танлашда адашмадим, деб ўйлайман. Барча футболчиларимиз яхши ўйнашди. Биринчи дақиқада гол ўтказиб юборганимиз ҳам бизга панд берди. Кейин пенальтидан ҳисобни тенглаштирдик. Лекин хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик.
Агар иккинчи голни урганимизда умуман бошқача ўйинга гувоҳ бўлардик. Бу футбол унда нималар бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди", - деди Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!