Нўъмон Ҳасанов: Учрашув “дерби”га мос ўтди

Бугун Суперлиганинг сўнгги тури доирасида бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун қўлга киритилган ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман. Қийин ғалабага эришдик. Учрашув “дерби” номига мос равишда – шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Жамоалар майдонда ҳақиқий “жанг” олиб боришди. Икки нафар футболчимиз жароҳат олганидан ҳам, майдонда қандай кураш бўлганини билиш мумкин. Ғалаба қўлга киритиб, юқори кайфиятда таътилга чиқиб кетаётганимиз яхши бўлди", - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!