Новак Жокович "Australian Open"да 7 маротаба ғалаба қозонган илк теннисчига айланди
Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жокович бироз аввал "Australian Open" турнири финалида испаниялик Рафаэль Надални 6:3, 6:2, 6:3 мағлубиятга учратиб, фаолиятидаги "Катта дубулға" мусобақасида 15 совринини қўлга киритди. Шунингдек, бу ғалаба Новакнинг Австралия очиқ чемпионатидаги еттинчи совринидир.
31-ёшли Новак "Australian Open" да етти маротаба ғалаба қозонган биринчи теннисчига айланди. У Рой Эмерсон ва Рожер Федерерни ортда қолдирди.
Надаль ва Жокович ўртасидаги ўзаро ўйинлар сони 53тага етди. Уларда Новак 28 маротаба зафар қучган бўлса, 25 маротаба мағлуб бўлган.
Фикрлар