Нўъмон Ҳасанов: Дарвозабоннинг хатоси етмаганидек, пенальтидан ҳам гол ура олмадик

"Ўйин ҳақиқий дербига хос “жанг” бўлди. Бугун хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Дарвозабонимизнинг хатоси етмаганидек, пенальтидан ҳам фойдалана олмадик. Қизил карточка ҳам режамизни бузиб юборди. “Дерби”да бир киши кам бўлиб ҳаракат қилиш мушкул иш.

Бугун бизни стадионда қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. “Нефтчи”ни ғалаба билан табриклайман. Бугунги уч очко олтинга тенг бўлади.

Олмалиқдаги ўйин натижаси билан умуман қизиққаним йўқ. Фақат ўзимизнинг ўйинимиз ҳақида ўйладим", - деди Ҳасанов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!