Нурмагомедов фаолиятини WWEда давом эттириши мумкин

UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов АҚШнинг WWE реслинг промоушенидан таклиф олгани ҳақида ўзининг твиттердаги саҳифасида хабар берди.

- WWE менга шартнома таклиф қилмоқда. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?, - деб ёзиб қолдирди Хабиб. 

Эслатиб ўтамиз, Конор - Хабиб қарама-қаршилигидан сўнг, россиялик жангчи октагон ташқарисига чиқиб рақибининг жамоаси билан муштлашган ва тартибсиликлар келиб чиққан.

Шундан сўнг, Нурмагомедов UFC президенти Дана Уайтга промоушенни тарк этишини ҳамда гонораридан воз кечишини айтиб ўтганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!