"Ньюкасл"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиоланинг жиддий жаҳли чиқди

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 24-тури доирасида “Ньюкасл”дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг футболчилардан жиддий ранжиди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра Гвардиола ўйиндан сўнг кийиниш хонасида футболчилар билан ярим соат баланд овозда гаплашган ва уларга ўз эътирозларини билдирган. Унинг фикрича жамоаси дастлабки голдан сўнг ўйинни сусайтириб юборган ва рақибга нисбатан етарлича тажовузкорлик кўрсатмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” айни дамда 56 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!