ОЧЛ. Ахмедов ва унинг жамоаси чорак финалга чиқди

Ҳозиргина Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган сўнгги ўйин ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Ахмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” сафарда “Жиангсу Сунинг”га қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой тарзда кечган ўйинда Андре Виллаш-Боаш шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар ва чорак финал йўлланмасига эга бўлдилар.

Ҳамюртимиз эса ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва майдонда 90 дақиқа тўп сурди.

Эслатиб ўтамиз, илк ўйинда “Шанхай СИПГ” “Жиангсу” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Осиё Чемпионлар лигаси. 1/8 финал. Жавоб учрашуви

Жиангсу Сунин – Шанхай СИПГ 2:3 (0:2, 2:1)

Голлар: 0:1 – 34 Элкесон, 0:2 – 43 Ян Хиаотиан, 1:2 – 75 Ҳонг Жеон Ху, 2:2 – 90+3 Ву Хи, 2:3 – 90+4 Халк.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!