ОЧЛ. "Пахтакор"нинг бўлажак рақиби ҳақида нималарни биласиз?

ОФК Кубогининг охирги уч мусобақасида ғалаба қозонган "Эйр Форс" жамоаси Ироқ чемпионатида айни пайтда учинчи поғонани эгаллаб турибди. Босим Қосим бошчилик қилаётган жамоа 12 учрашувда 27 очко тўплаган ҳолда "Шорта" ва "Завра"дан кейин бормоқда. Чемпионат беллашувлари Ироқда 6 февралдан давом эттирилиши мўлжалланган.

Осиё Кубогида Ироқ терма жамоасини шарафини бу клубдан дарвозабон Муҳаммад Қассид, ҳимоячи Саад Нотиқ ва ярим ҳимоячи Али Ҳосни ҳимоя қилмоқда. Ироқ Кубогида 20 январь куни "Эйр Форс" ўз майдонида "Нафт" жамоасини қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!