ЎФА ва ПФЛ вакиллари Туркияда "Галатасарой" клуби билан яқиндан танишишди

ЎФА ва ПФЛ вакиллари Туркияда мамлакат футболи билан яқиндан танишиб, тажриба ўрганиш мақсадида турли учрашувлар ўтказишаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Бугун Отабек Имомов ва Омон Ғофуров "Галатасарой" клуби билан яқиндан танишишди. "Галатасарой" президенти Мустафо Женгиз Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Профессионал футбол лигаси билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканини таъкидлаб ўтди. Учрашув давомида "Галатасарой" клуби скаутлари Ўзбекистонга таклиф этилди. Улар мамлакатимизга ташриф буюриб, футболчиларимизни кўздан кечиришади ва истеъдодли футболчилар Туркия клубига кўрикдан ўтиш учун юборилади. Яқин орада ўзбекистонлик футболчилар Туркия клубларида пайдо бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, "Галатасарой", "Бешиктош" каби клублар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш бўйича ҳам келишувларга эришилди. Бундай ўртоқлик ўйинлари Туркия ва Ўзбекистонда ўтказилиши белгилаб қўйилди.

Турк футболи билан ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган учрашувлар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!