ЎФА вакили терма жамоага ким мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди (видео)

Мамлакатимиз футбол мухлислари орасида айни кунларда аксарият суҳбат шубҳасиз терма жамоамизга қайси хорижлик мураббий келиши ва бу ҳақда қачон расман эълон қилиниши ҳақида бормоқда.

Бугун "Спорт" телеканалида намойиш этилган "Гол" кўрсатувида айнан мана шу масала муҳокама қилинди. Кўрсатувга ташриф буюрган ЎФА матбуот котиби Ёқубжон Бобожонов терма жамоага ҳақиқатдан ҳам хорижлик мутахассиснинг келиши ва у аввал бошида ваъда қилинганидек терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққанлиги ҳақида айтиб ўтди. Бироқ, ушбу шахс расман шартномага имзо чекмагунича бу ҳақда эълон қилинмаслигини айтди.

Қуйида эса ушбу кўрсатувни тўлиқ томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасига Миср билан ЖЧ-2018га борган аргентиналик мутахассис Эктор Купер келиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!