Оғир атлетика. Турсуной Жабборова бронза медалини қўлга киритди

Пойтахтимизда давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни ҳам терма жамоамиз вакиллари учун омадли ўтмоқда. Бироз аввал қизлар ўртасида 75 килограммгача бўлган спортчилар баҳси якунланди. 

Ушбу вазн тоифасида қатнашган вакиламиз Турсуной Жабборова даст кўтаришда 96, силтаб кўтаришда 116 килограмм натижа билан бронза медалини қўлга киритди. Олтин медаль яққол устунлик билан барча рақибларини ортда қолдирган эквадорлик Несис Дахомесга насиб этди. Дахомеснинг натижаси икки кураш бўйича 255 килограммни ташкил этди. Кумуш медаль эса америкалик Мередит Олвайнга тегишли бўлди. 

Оғир атлетика. ЖЧ, Тошкент. 

Қизлар, 75 кг:

1. Несис Дахомес (Эквадор) – 255 кг (115 кг + 140 кг)

2. Мередит Олвайн (АҚШ) – 220 кг (99 + 121)

3. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 212 кг (96 + 116 кг) . . .

7. Гулноза Аҳмедова (Ўзбекистон) – 203 кг (93 + 110)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!