Оғир атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг биринчи босқичини якунлашди
Йил давомида оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини масъулиятли мусобақалар кутиб турибди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Оғир атлетикачиларимиз мусобақаларга тайёргарликнинг биринчи босқичини 20 декабрь – 10 январь кунлари Чирчиқ шаҳрида олиб боришди. Унда қатнашган спортчиларимиз март ойида ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришди.
Ўқув-машғулот йиғинларида қизларимиздан Кумушхон Файзуллаева, Нигора Сувонова, Нигора Абдуллаева, Муаттар Набиева, Турсуной Жабборова, Долера Давронова, йигитларимиздан эса Оғабек Нафасов, Мирҳосил Мирзабоев, Асадбек Наримонов, Оғабек Тўхтаев, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Зайнобиддин Маҳамадаминов, Акбар Имомназаров каби спортчиларимиз қатнашишди. Улар бир неча кунлик танаффусдан сўнг тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришадилар.
Маълумот учун, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати шу йилнинг 8-15 март кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади.
Катталар ўртасидаги жаҳон биринчилигига эса сентябрь ойида Таиланднинг Паттая шаҳри мезбонлик қилади.
Фикрлар