
Олейник UFC билан янги шартнома имзолади
Оғир вазнли аралаш яккакурашлар жангчиси Алексей Олейник UFC билан янги шартнома имзолади.
Маълумотларга кўра, шартнома бўйича жангчи промоушен таркибида яна 8 баҳс ўтказиш имкониятига эга бўлди.
- Кейинги рақибим ким бўлишидан хабарим йўқ, бироқ UFC билан янги шартнома имзоладик. Умид қиламанки, яқин орада октагонда кўришамиз, - деб ёзиб қолдирди Олейник ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Алексей промоушен таркибида 2014 йилдан буён иштирок этади, шу давр мобайнида у 6та баҳсда ғалаба қозонган ва 2 марта имкониятни бой берган.
Олейник оҳирги марта Россияда бўлиб ўтган UFC турнирида Марк Хантни мағлуб этганди.
Фикрлар