Олимжон Набиев мусобақани ғалаба билан бошлади

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида халқаро турнир ўтказилмоқда.

Мусобақанинг биринчи даврасида ҳамюртимиз Олимжон Набиев мезбонлар вакили Ислом Ўринбосарни ҳар иккала сетда 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Шунингдек, яна бир вакилимиз Одил Каримов эса қозоғистонлик Никита Сидоров устидан 6:2, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!