"Олимпия ҳаракати" спартакиадасининг Наманган вилояти босқичи якунланди

Вилоят ҳокимлиги ва Миллий олимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу спорт байрамида бокс, дзюдо, спорт курашлари, таэквондо, каратэ, енгил атлетика бўйича беллашувлар ўтказилди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Баҳсларда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 1400 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Мусобақа якунида кучли учликка кирган спортчилар қимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирландилар.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!