“Олтин тўп”ни ким олиши маълум бўлди

Испан ОАВлари бу йилги “Олтин тўп” қайси футболчига насиб этишини аниқлашди.

Football Espana тарқатган хабарга кўра France Football нашри томонидан таъсис  этилган ушбу соврин бу сафар "Атлетико" Мадрид клуби ва Франция терма жамоаси форварди Антуан Гризманнга топширилади.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли франциялик футболчи 2018 йилда УЕФА Европа лигаси, УЕФА Суперкубоги ҳамда ЖЧ-2018да ғолиб чиқди.

Маълумот учун, ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси деб хорватиялик ярим ҳимояси Лука Модрич топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!