Ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди
Андижонда пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича Ўзбекистон кубогининг ўғил болалар ўртасидаги ВП-6 баҳсларида Тошкент вилояти спортчилари етакчилик қилишди.
Мусобақа якунларига кўра, Ойбек Асипов 231 очко билан биринчи, Суҳроб Мирзажонов 230 очко жамғаргани ҳолда иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин ҳам пойтахт вилояти спортчиси Бекзод Раҳматуллаев банд этган. У 208 очко тўплади.
Бу ўз ўрнида умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти вакилларини биринчи ўринга кўтарилишига имкон яратди. Иккинчи ўринни Наманган вилояти, учинчи ўринни эса Андижон вилояти мерганлари банд этишди.
Фикрлар