Осиё Кубоги-2019даги рақибимиз - Туркманистон ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар

БААда ўтадиган Осиё Кубогига саноқли кунлар қолгани боис Ўзбекистон миллий терма жамоаси жойлашган гуруҳдаги рақибларимиз ва ўзаро учрашувлар тарихи борасида маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ИККИНЧИ РАҚИБ - ТУРКМАНИСТОН

Ушбу терма жамоанинг тарихи бизникидан кўп ҳам фарқ қилмайди. Мустақилликни қарши олгандан сўнг 1994 йил Туркманистон ФИФА доирасида ўз фаолиятини бошлади. Бироқ ОФК ва ФИФА турнирларида иштироки эмас, балки қатнашмаслиги билан ажралиб туради. ОФК рейтингида пастки ўринларни эгаллаб келган.

Осиё Кубогидаги иштироки:

БАА-1996 - саралаш босқичидан ўта олмаган;

Ливан-2000 - саралаш босқичидан ўта олмаган;

Хитой-2004 - гуруҳ босқичи. Биринчи иштирок;

Жанубий-Шарқий Осиё-2007 - саралаш босқичидан ўта олмаган;

Қатар-2011 - саралаш босқичидан ўта олмаган;

Австралия-2015 - саралаш босқичидан ўта олмаган;

БАА-2019-гуруҳ босқичи.

ЖЧ-1998дан буён саралаш босқичида ўз кучини синаб келмоқда. Энг яхши натижа - ЖЧ-2018 саралаш босқичида 3-ўрин.

Ўзбекистон - Туркманистон учрашувлари тарихи:

Ўртоқлик учрашувлари:

28.06.1992. Ўзбекистон - Туркманистон 2:1

25.101992. Туркманистон - Ўзбекистон 1:0

11.04.1994. Ўзбекистон - Туркманистон 4:0

XII Осиё ўйинлари.

13.10.1994. Хиросимо. 1/4 финал:

Ўзбекистон - Туркманистон 3:0

XIII Осиё ўйинлари.

11.12.1998. Бангкок. Иккинчи раунд.

Ўзбекистон - Туркманистон 1:1

Ўртоқлиқ учрашувлари.

8.10.2000. Ўзбекистон - Туркманистон 3:0

ЖЧ-2002 саралаш босқичи:

25.04.2001. Ўзбекистон - Туркманистон 1:0

3.05.2001. Уммон, Иордания:

Туркманистон - Ўзбекистон 2:5

Осиё кубоги - 2004:

26.07.2004. Туркманистон - Ўзбекистон 0:1

9 учрашув натижаларига кўра, тўплар фарқидаги устунлик биз томонда - 20-5.

Осиё чемпионати-2019да вакилларимиз Туркманистон терма жамоасига қарши 10-беллашувини ўтказишади.

Туркманистон ФИФА рейтингида – 127-ўрин (декабрь ойидаги ҳолат)ни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!