Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз юртимизда тантанали кутиб олинди

Хабарингиз бор, 8-13 январь кунлари Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтказилди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳар қачонгиданда муваффақиятли иштирок этишди.

Бугун, 15 январь куни Осиё чемпионатида совриндор бўлган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Нарбаева, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминджанов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси мутасаддилари, ёш велоспортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

v7

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари 7 та медаль (1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза) қўлга киритишди. Ушбу муваффақият спортчиларимизга Токио 2020 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!