Осиё ўйинлари 2018: Икки нафар қиличбозимиз плей офф босқичига йўл олишди

Хабарингиз бор, бугундан Осиё ўйинлари расман старт олди. Ушбу кунги беллашувларнинг қиличбозлик баҳсларида икки нафар ҳамюртимиз ўз иштирокини саралаш босқичидан бошлаган эди.

Олинган сўнгги хабарларга кўра, Файзулла Алимов ва Олег Соколов саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтишди ва плей-офф босқичига йўл олишди.

Хусусан, ушбу босқичда Файзулла Алимовга эронлик Ризои Тоди Муҳаммад рақиблик қилса, Олег Соколовнинг рақиби бироздан сўнг ойдинлик киритилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!