Осиё ўйинлари. Ўзбекистон бугун Таиландга қарши ўйнайди
Хабарингиз бор айни кунларда Индонезияда 18-Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Равшан Ҳайдаров бошчилишидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун мусобақанинг гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувни Таиланд терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Эслатиб ўтиш лозимки, гуруҳдаги иккита ўйинда юз фоизлик натижа кўрсатган вакилларимиз муддатидан аввал биринчи ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритишган эди. Улар дастлаб Бангладешни 3:0, сўнгра эса Қатарни 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Осиё ўйинлари нимчорак финал учрашуви 23 август куни бўлиб ўтади. Ўзбекистон ОТЖ "А", "С" ёки "D" гуруҳида 3-ўринни қўлга киритган жамоага қарши майдонга тушишади.
Фикрлар