Ўсмирлар Олимпиадасида иштирок этган вакилларимиз қачон қайтиб келишади?

Хабарингиз бор, 6-18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида учинчи ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтди. Дунёнинг етакчи мамлакатлари иштирокида кечган беллашувда терма жамоамиз вакиллари ҳам муваффақиятли қатнашишди. 

Бизга маълум бўлишича, Аргентина Олимпиадасида қатнашган делегациямиз вакиллари 21 октябрьдан 22 октябрга ўтар кечаси тунги 12 да пойтахтимизга қайтиб келишади. Вакилларимизни кутиб олиш жараёнида кўплаб оммавий ахборот воситалари қатори спорт жамоатчилиги вакилларининг ҳам иштироки кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўсмирлар Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 5 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медаллари билан юртимизга қайтиб келишмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!