Отабек Ғуломхўжаев: Шотландларнинг ҳам, қолганларнинг ҳам биздан ортиқ жойи йўқ

Улар илк турда Шотландия U-18 терма жамоасига қарши баҳс олиб боришди. Гарчи ўзларидан бир ёш катта акаларига қарши ўйнаганликларига қарамай, вакилларимиз рақиб билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувдан сўнг термамиз устози Отабек Ғуломхўжаев ўйин борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

“Агар эътибор қилган бўлсангиз, халқаро майдонда бир неча бор кўриниш берган футболчилар ўзига бўлган ишончи билан ажралиб турди. Илк бор сафарда бўлиб турган йигитларда эса бошида ҳаяжон сезилди. Нима демоқчиман, бундай рақибларга қарши ўртоқлик ўйинларининг кўпроқ бўлиши фақат ва фақат фойдалидир.

Ўша Шотландия ҳам, бошқа термалар ҳам худди биз каби футбол ўйнашини, биздан ортиқ жойи йўқлигини футболчилар онгли равишда тушуниб олишлари керак. Шунинг учун ҳам Испания йиғинини ташкил қилиб берган ЎФА раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман”, — деди  Ғуломхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!