Отаменди "Барселона"га ўтиши мумкин

“Барселона” клуби раҳбарияти “Манчестер Сити” ҳимоячиси Николас Отамендини таркибга қўшиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда инглиз нашрлари.

30 ёшли аргентиналик футболчи бу мавсум АПЛда атиги 10 ўйинда майдонга тушган ва “Этихад”ни тарк этиши кутилмоқда.

Бундан ташқари “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола Отамендининг клубда етарли ўйин амалиёти берилмаётгани сабабли бахтли эмаслиги таъкидлаб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!