Ойбек Қиличев яна "Андижон"га қайтди

Суперлига дебютанти ҳисобланган “Андижон” ўз сафини маҳоратли футболчилар билан кучайтиришда давом этмоқда.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра ўтган мавсумни АГМК клуби сафида ўтказган ярим ҳимоячи Ойбек Қиличев “бургутлар” билан шартнома имзолади. Таъкидлаш керакки, унинг учун “Андижон” бегона эмас. Боиси, Қиличев 2011 йилги мавсумни андижонликлар сафида ўтказган ва 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришган.

Маълумот учун, 30 ёшли футболчи фаолияти давомида шунингдек “Пахтакор”, “Ал-Шааб” (БАА), “Пайкан” (Эрон), “Перак” (Малайзия) ва “Навбаҳор” каби жамоаларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!