Ўзбек клублари тарихидан – "Локомотив"

 Ўша йилиданоқ жамоа Ўзбекистон Иккинчи лигасида иштирок этишни бошлаган. 2003 йили “темирйўлчилар” Биринчи лигада ўйнаб, иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлишган ва кейинги мавсумни Олий лигада қатнашишга йўлланмани қўлга киритишган.

2004 йилдан 2010 йилгача “Локомотив” мамлакат юқори лигасида барқарор ўйин намойиш этиб келган, аммо 2010 йил клуб учун бироз омадсиз келган. Натижада жамоа Олий лигада 13-ўринни эгаллаб, Биринчи лигага тушиб кетган. Шундан сўнг клуб раҳбарияти жамоани кучайтириш учун жиддий киришди. Бу ўзгаришлар ўз самарасини берди ва “Локомотив” Биринчи лигада биринчи ўринни эгаллаб, Олий лигага йўлланмани қўлга киритди.

2012 йилда “Локомотив” ўз тарихида илк марта бронза медалларига эга чиқди ва 2013 йилда ОФК Чемпионлар лигаси саралаш босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди. Лекин БААнинг “Ал-Наср” клубига имкониятни бой берди. 2013 йил якунларига кўра “темирйўлчилар” Олий лигада иккинчи ўринни эгаллаб, қитъа Чемпионлар лигаси саралашнинг плей-офф босқичида ўйнаш учун йўлланмага эга бўлишди. Ўша йили “Локомотив” Ўзбекистон Кубогида ярим финалгача етиб борди.

loko fans

2014 йил Осиё Чемпионлар лигасида яна омадсизликка учраганига қарамасдан, клуб учун йил омадли келди. “Локомотив” чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади ва Кубок соҳибига айланди.

2015 йил бошида “Локомотив” Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди. Чемпионлар лигасида эса иштирокни гуруҳ босқичидан бошлади. Гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллаган “темирйўлчилар” 1/8 финалга чиқа олмадилар. Ўша йили ҳам “Локомотив” миллий чемпионатда кумуш медали соҳиби бўлди.

2016 йил “Локомотив” ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди. Шу йили жамоа Осиё Чемпионлар лигасида чорак финалгача етиб бора олди. Ҳозирги кунгача бу натижа “Локомотив”нинг ҳалқаро майдондаги энг катта натижаси ҳисобланади.

Loko kubok sohibi (11)

2017 йилда олтин дубльга эришган Тошкент жамоаси, 2018 йилда ҳам чемпионликни қўлдан бой бермади ва учинчи марта кетма-кет мамлакат чемпиони бўлди.

 loko pfl

Эришган ютуқлари

3 карра Ўзбекистон чемпиони (2016, 2017, 2018)

3 карра Ўзбекистон вице-чемпиони: (2013, 2014, 2015)

3 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2014, 2016, 2017)

Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби (2015)

 

Жамоа таркибида тўп сурган машҳур футболчилар:

Бахтиёр Ашурматов

Павел Бугало

Александр Гейнрих

Темур Кападзе

Виктор Карпенко

Яннис Мандзукас

Зайниддин Тожиев

Санжар Турсунов

Азизбек Хайдаров

Александр Шадрин

Кахи Махарадзе

Акмал Холматов

Артур Геворкян

Эвертон Кавальканте

Артурас Фоменко

Александр Филимонов

Сервер Жепаров

 

Жамоада фаолият олиб борган машҳур мураббийлар:

Андрей Микляев

Мирко Йеличич 

Вадим Абрамов

Тачмурад Агамурадов

Хорен Оганесян

Хаким Фузайлов 

Андрей Фёдоров

Манба: ЎзПФЛ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!