Ўзбекистон - КХДР. Матнли онлайн трансляция
Ғалаба!!! Хавфли вазият!!! Марат Бикмаев сал бўлмаса хет-трик қайд этиши мумкин эди. Хусниддин Ғофуровнинг узатмасидан сўнг Бикмаев рақиб дарвозасини иккинчи бор ишғол этди. Голлллл!!!! Яна Марат Бикмаев. Марат Бикмаевдан зарбааа...бироқ анча ноаниқ. Ҳисоб ҳамон 1:0. Вакилларимиз бурчакдан тўп тепишди, аммо вазият яна қўлдан бой берилди. Кореяликлар бурчак зарбасидан хавфли зарба беришди. Бироқ, Нестеров бу ерда ишончли ўйнади. Иван Нагаевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. Жавоҳир Сидиқов майдонга тушиши билан фаол ҳаракат қила бошлади. Унинг рақиб дарвозаси томон йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. Ўзгариш. 9-рақамдаги Одил Аҳмедов ўрнига 22-рақамда Жавоҳир Сидиқов туширилди. Аҳмедовнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон осонлик билан ушлаб олди. Эктор Купер навбатдаги ўзгаришга қўл урди. 27-рақамдаги Достон Ҳамдамов ўрнига 17-рақамда Иван Нагаев туширилди. Терма жамоамиз сафида навбатдаги ўзгариш. 14-рақамда ўйнаган Элдор Шомуродов ўрнига 8-Икром Алибоев туширилди. Ана холос! Козакнинг ажойиб тўп оширишидан сўнг Одил Аҳмедов жуда ҳам қулай имкониятни кўкка совурди. Акс ҳолда ҳисоб 2:0 га етиши мумкин эди. Ҳар иккала жамоа ҳам фаоллашмоқда. Бу сафар Ҳамдамов қанотдан оширган ажойиб узатмани Шомуродов голга айлантира олмади. Хавфли вазият!!! Шомуродовнинг қанотдан оширган узатмаси сал бўлмаса гол билан якунланиши мумкин эди. Бироқ, бу сафар Ҳамдамов имкониятдан фойдалана олмади. Шимолий Корея терма жамоасида яна бир имконият бўлиши мумкин эди. Бироқ, қанотдан оширилган узатма бахтимизга анча ноаниқ бўлди. Шомуродов ва Аҳмедов комбинацияси самарасиз якунланди. Элдор Шомуродов сал қолса бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Бироқ, бунга рақиб ҳимоячилари йўл қўйишмади. Ҳимоячиларимиз жарима майдончамиз ичида пала-партиш ҳаракат қилишди. Яхшиямки рақиб футболчиси бундан фойдалана олмади. Шомуродовнинг қанотдан оширган узатмаси аниқ бўлмади. Кореялик футболчилар ҳам майдон марказиданоқ босимни оширишмоқда. Рақиб футболчиси Егор Кримец билан тўқнашиб кетди. Тўп асосан майдон марказида. Ҳакам иккинчи бўлимга старт берди. Учрашувни бошқариб бораётган қирғизистонлик рефери Дмитрий Машенцев ўз ҳуштаги билан жамоаларни танаффусга таклиф қилди. Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берди. Дарвозалар томон берилган зарбалар бўйича ҳисоб 5:0, олдинда футболчиларимиз. Аста-секин биринчи бўлим ҳам охирлаб бормоқда. Бурчакдан тўп оширилган пайт футболчимиз ўйиндан ташқари ҳолатда қолган деб топилди. Хавфли вазият!!! Кримец бўш қолган дарвзага тўпни кирита олмади. Кореялик футболчилар кетма-кет 2 марта бурчак зарбаси тепишди. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам омадсиз якунланди. Даврон Ҳошимовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Бикмаев боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Ҳисоб 1:0. Гоооолллл!!!! Марат Бикмаев ниҳоят ҳисобни очди. Терма жамоамиз сафида илк ўзгариш: 7-рақамда ўйнаган Азизбек Ҳайдаров ўрнига 15-Одилжон Ҳамробеков туширишди. Афсуски Аҳмедовнинг жарима майдонига оширган тўпи ноаниқ бўлди. Жарима майдони яқинида Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Яна бир имконият. Учрашувда илк ўзгариш. 7-рақамда ўйнаган Канг Кук Чол ўрнига 2-рақамда Ким Чол Бом туширилди. Йигитларимиз ҳаракат қилишяпти. Аммо, бундан самара бўлмаяпти. Хавфли вазиятлар ҳам йўқ. Рақиб қарши ҳужумга ўтди, тўп корейсларда. Майдон марказида Одил Аҳмедовни қўполлик эвазига тўхтатишди. Тўп гоҳ у дарвоза, гоҳ бу дарвоза олдида пайдо бўлмоқда. Ҳисоб ҳамон 0:0. Кореяликлар ҳам аста-секин бизнинг терма жамоамиз жарима майдонига яқинлашиб келишмоқда. Афсус...бу сафар ҳам имконият кўкка совурилди. Навбатдаги бурчак тўпи. Аҳмедовнинг бурчак зарбасидан йўллаган тўпини Анзур Исмоилов дарвозага аниқ йўллай олмади. Учрашудаги илк бурчак зарбаси. Азиз Ҳайдаров майдон марказида рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнади. Ташаббус тўлиқ футболчиларимиз томонида. Лекин, бундан самара бўлмаяпти. Эххх...Марат Бикмаевнинг йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. Владимир Козак чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди, афсуски тўп Бикмаевга қадар етиб бормади. Кореялик ҳимоячилар Ҳамдамовга нисбатан қўполлик ишлатишди. Жарима зарбаси эса ноқулай амалга оширилди. Элдор Шомуродов қулай имкониятни қўлдан бой берди. Унинг йўллаган зарбаси анча кучсиз чиқди. Терма жамоамиз дастлабки дақиқалардан ташаббусни ўз қўлига олган. Жамоалар қуйидаги таркибда учрашувни бошлашди: Ўзбекистон - 1.Игнатий Нестеров - 24.Даврон Ҳошимов, 31.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 29.Владимир Козак - 7.Азизбек Ҳайдаров, 16.Отабек Шукуров - 9.Одил Аҳмедов, 27.Достон Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов - 10.Марат Бикмаев Захира: 25.Роман Абдулов, 30.Ўткир Юсупов, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Достон Турсунов, 6.Ҳусниддин Ғофуров, 8.Икром Алибоев, 13.Олег Зотеев, 15.Одилжон Ҳамробеков, 17.Иван Нагаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Жавоҳир Сидиқов КХДР - 1.Ри Мёнг Гук, 3.Жан Кук Чол, 5.Ан Сонг Ил, 6.Ри Ун Чол, 7.Канг Кук Чол, 9.Ким Йонг Ил, 11.Жонг Ил Гван, 19.Рим Кванг Хёк, 20.Ри Тонг Ил, 25.Ким Ю Сонг, 17.Ри Чаг Хо Захира: 18.Син Хёк, 21.Канг Жу Хёк, 2.Ким Чол Бом, 4.Ким Сог Мин, 8.Хан Таг Хёк, 14.Ри Кум Чол, 15.Жо Кванг Мёнг, 16.Ким Кук Бом, 23.У Ил Ганг, 2.Ан Ил Бом, 22.Сим Хён Жин. Хавфли вазият!!! Марат Бикмаев сал бўлмаса ҳисобни очиши мумкин эди. Афсус, зарба бироз ноаниқ бўлди. Достонбек Ҳамдамов қанотдан оширилган тўпни эгаллашга ҳаракат қилди, бироқ кореялик ҳимоячилар бунга имкон беришмади. Ҳакам учрашувга старт берди. Яна бир неча сониялардан сўнг "Миллий" стадионда Ўзбекистон - КХДР терма жамоалари ўртасидаги баҳс старт олади.
Фикрлар