Ўзбекистон Ливанга қарши ўртоқлик учрашувини қайси стадионда ўтказади? (ФОТО)

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Терма жамоамиз футболчилари ва мураббийлар штаби кеча тунда Тошкентдан йўлга чиқишди.

Брисбен шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон делегацияси расмийлари бугун Ливанга қарши ўртоқлик ўйини бўлиб ўтадиган "CBUS Super Stadium" ўйингоҳига ташриф буюришди ва бу ердаги шароитлар билан яқиндан танишишди. 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, стадионда шароитлар аъло даражада муҳаё қилинган. 

Стадион 27 000 нафар мухлисга мўлжалланган бўлиб, бу ерда "Gold coast United" футбол жамоаси учрашувларни ўтказади. Бундан ташқари, "Gold coast Titans" регби жамоаси ҳам шу стадионда иштирок этади.

Ўйингоҳда 25 нафар футболчига мўлжалланган иккита кийим алмаштириш хонасии, музли бассейн, жакузи мавжуд. Шунингдек, мураббий футболчилар билан назарий ўқув жараёнларини ўтказиш учун алоҳида хона ҳам бор. Стадион чими аъло даражада, сифатли ва чиройли футбол намойиш қилиш учун тайёр. 

Умид қилиб қоламизки, миллий терма жамоамиз 15 ноябрь куни ушбу стадионда Ливанга қарши учрашувда мазмунли ўйин кўрсатиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишади.


















 
Манбаа: ЎФА расмий сайти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!