Ўзбекистон МТЖ Брисбен шаҳридаги дастлабки машғулотни ўтказди

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари бугун Брисбен шаҳрига етиб келишгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Футболчилар меҳмонхонада бир оз ҳордиқ чиқаришганидан кейин дастлабки машғулотни ўтказиш учун "SBUS Super Stadium" ўйингоҳига йўл олишди.

Терма жамоа аъзолари узоқ вақт парвоздан сўнг Австралияга етиб келишгани туфайли бугун асосан енгил машғулотлар олиб боришди. Кўпроқ тўп билан ишлашди. Бош мураббий Эктор Купернинг ўзи ҳам машғулотларда фаол қатнашганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Денис Иванков шуғулланди. 

15 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Ливанга қарши ўртоқлик ўйини Брисбен вақти билан соат 20:00да бошланди. Тошкентда эса бу вақтда соат 15:00 бўлади.
a593f2fe78e5a4fc737b9e72ca0fe9b3d5b5483e
b754646c7559dfd8561ff1085d9d101c6a97d22d

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!